2026 йилдан бошлаб «Uzbekistan Airways» қоидаларида нималар ўзгаради?
«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг расмий Telegram-каналида 2026 йилдан бошлаб қоидаларда нималар ўзгараётгани тўғрисида маълумот берилди.
Унда айтилишича, агар сиз «бориш-келиш» чиптасини харид қилган бўлсангизу, лекин биринчи рейс билан учмаган бўлсангиз (масалан, Тошкентдан кетишда), қоидалар қуйидагича бўлади:
- Ўзбекистон ичида учаётган бўлсангиз (Ички йўналишлар) – сизнинг қайтиш чиптангиз бекор бўлмайди.
- Парвоз: Шу чиптанинг ўзи билан бемалол қайтиш рейсига чиқишингиз мумкин.
- Қайтариш: Ўтказиб юборилган рейс учун фақат аэропорт йиғимларини қайтариб олиш мумкин.
- Алмаштириш: Фойдаланилмаган қисмни бошқа санага кўчириб бўлмайди.
Чет элга учаётган бўлсангиз (Халқаро йўналишлар) – сизнинг қайтиш чиптангиз автоматик равишда бекор бўлади.
- Нима қилиш керак: Чиптани қайта расмийлаштириш учун дарҳол уни харид қилган агентингизга, авиакассага мурожаат қилишингиз ёки авиакомпанияга қўнғироқ қилишингиз керак бўлади.
- Асосий қоида: Парвозлардан чиптада кўрсатилган кетма-кетликда фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг