2025 йилда туғилишлар сони бўйича қайси вилоят етакчи бўлди?

14:37 02 Февраль 2026 Жамият
322 0

2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Туғилишлар сони ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг катта кўрсаткич Самарқанд вилоятига тўғри келиб, ҳудудда йил давомида 101 266 та туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

Ундан кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти 99 656 та туғилиш кўрсаткичи билан иккинчи ўринда, 98 319 та туғилиш ҳолати қайд этилган Фарғона вилояти эса учинчи поғонадан жой олган.

Шунингдек, 2025 йил давомида Сурхондарё вилоятида 81 885 та, Андижон вилоятида 79 672 та, Наманган вилоятида 75 689 та, Тошкент вилоятида 64 245 та, Тошкент шаҳрида 62 318 та, Хоразм вилоятида 46 056 та, Бухоро вилоятида 43 654 та, Қорақалпоғистон Республикасида 39 277 та, Жиззах вилоятида 37 393 та, Навоий вилоятида 24 127 та ҳамда Сирдарё вилоятида 21 042 та тирик туғилиш ҳолатлари расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?