2025 йилда Ўзбекистонга қанча ун импорт қилингани айтилди
2025 йилда Ўзбекистонга 8 та хорижий давлатдан қиймати 124,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 422,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:
- Қозоғистон – 399,8 минг тонна;
- Россия – 22,1 минг тонна;
- Тожикистон – 425 тонна;
- АҚШ – 90 тонна;
- Қирғизистон – 50 тонна;
- Бошқа давлатлар – 71,3 тонна.
Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 48,3 минг тоннага ёки 10,3 фоизга камайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг