2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
Архив фото
Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида солиқ тизимини соддалаштириш ва барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилди.
Жумладан, келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланма ва мол-мулк солиқ ставкалари оширилмаслиги қатъий кафолатланади.
Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб, янги уй-жой сотиб олган аҳолига, қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб берилади. Натижада, уй-жой харид́и аҳолига арзонроқ тушади ва қурилишдаги ҳисоб-китоблар шаффоф бўлади.
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотган фермерларга қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтарилади;
Ижтимоий ҳимояни солиқ сиёсати орқали ҳам кучайтирилади. Бу борада, ёшларни ишга олган тадбиркорларга ижтимоий солиқни қайтариб беришни жорий қилинган эди. Энди, ижтимоий реестрга киритилган аҳолини ишга олган корхоналарга, ходимининг даромад солиғи ҳам қайтариб берилади.
Соҳани тўлиқ рақамлаштириш орқали, вақтида солиқ тўлаётган корхоналарда қўшилган қиймат солиғини қайтариш муддатини бир кун этиб белгиланади.
Бундай корхоналарда солиқ текширувлари ўтказилмайди ва давлат харидларида устунлик берилади.
Бундан кейин ҳам:
- “очиқ мулоқот”лар орқали бизнес муаммоларини ҳал қилиш;
- бизнесга ноқонуний аралашувга йўл қўймаслик ва хусусий мулк дахлсизлиги сиёсатини қатъий давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг