2024 йилда божхона орқали қанча гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолингани маълум қилинди
Гиёҳвандлик воситаларидан ташқари, 554 минг дона ноқонуний психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар айланмасига ҳам чек қўйилган.
Божхона қўмитасида 2024 йилдаги фаолият сарҳисоби ва 2025 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, якунига етаётган йилда 17 мингга яқин ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона тўловларидан 49,6 трлн сўмлик имтиёз ва преференциялар қўлланилди, 6,6 трлн сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.
Давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ошишига эришилди.
9 мингга яқин ҳолатда 914 млрд сўмлик товарлар, 35 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 76 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 63 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилган.
Жорий йилда божхона органлари томонидан 1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари, 554 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 49 дона қурол, 3010 та ўқ-дорилар ашёвий далил сифатида олинган.
Соҳани рақамлаштириш ҳисобига экспортда 91 фоиз, импортда эса 75 фоиз декларациялар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган. Бунда 54 мингдан ортиқ экспорт ва импорт декларацияларининг расмийлаштируви инсон омилисиз амалга оширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг