2024 йилда аукцион орқали сотилган энг қиммат авторақам нархи қанча?
5 декабрь куни бўлиб ўтган онлайн аукционда жами 4,1 млрд сўмлик авторақамлар сотилди. Бу ҳақда республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан харид қилинган автомобиль рақамларининг умумий сони 680 тани ташкил этиб, тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 6,1 млн сўм бўлган.
Бу савдоларда энг арзон авторақам нархи 1,9 млн сўм бўлса, энг қиммат рақам 474 млн сўмга сотилди.
Тўққиз ойда биржа савдоларида 152 мингдан ортиқ автомобиль рақамлари сотилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 620 млрд сўмни ташкил этган. Авторақамлар харидида 97% жисмоний, қолган 3% қисми эса юридик шахсларга тўғри келади.
2024 йилда сотилган энг қиммат авторақам 517,1 млн сўмга харид қилинган бўлиб, уни Тошкент шаҳридан юридик шахс қўлга киритган. Иккинчи ўринда 10 июль куни 508 млн сўмга сотилган автомобиль рақами туради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг