2024 йил учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан умумий қиймати 18 трлн. сўмдан ортиқ 1194 та объект таклифи маъқулланди

16:46 05 Январь 2024 Иқтисодиёт
794 0

Фото: Иллюстратив фото

АОКАда Бош прокуратура бошқарма прокурори Шамшод Хўжақулов иштирокида ўтказилган брифингда қурилиш соҳасида олиб борилган назорат тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Бугунги кунда Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида кўрилган чора — тадбирлар натижасида 7.369 та объектда қурилиш ишлар якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Жумладан, 3.675 та ички йўллар, 1.876 та ичимлик ва оқова сув таъминоти, 675 та электр тармоғи, 70 та газ таъминоти, 224 та ижтимоий соҳа ва 849 та бошқа турдаги объектда қурилиш ишлари якунланди.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги 544 та объектда ишлар якунланиб, 830 та янгидан бошланадиган объект бўйича пудрат шартномалари тузилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Дастурдаги лойиҳалар учун ажратилган маблағнинг 9,5 трлн. сўмдан ортиғи ёки қарийб 60 фоизи молиялаштирилиб, пудрат ташкилотлари томонидан 9 трлн. сўмлик ишлар бажарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?