2023 йилнинг энг муваффақиятли валютаси эълон қилинди

Мамлакатдаги мураккаб сиёсий вазиятга қарамай, Афғонистоннинг миллий валютаси (афғоний) дунёдаги энг кучайган валюта деб топилди. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри ёзди.
Таъкидланишича, бу йил афғоний курси АҚШ долларига нисбатан 28 фоизга ўсиб, 2018 йилдан бери энг юқори даражага етди.
Ушбу кўрсаткич бўйича афғон валютаси энг яқин таъқибчиси, Колумбия валютасини (песо, 13 фоиз) икки баробардан кўп ортда қолдирди.
Энг муваффақиятли валюталар учлигига Албания валютаси (лек) ҳам кирди. У 2023 йил бошидан бери долларга нисбатан 13 фоизга мустаҳкамланди.
Нашр Афғонистон валютасининг кучайишини инсонпарварлик ёрдами оқими давом эттирилгани билан боғламоқда. Шунингдек, расмийлар томонидан хорижий валютанинг ишлатилишига қўйилган тақиқ ҳам афғон валютасига бўлган талабнинг ошишига олиб келгани таъкидланмоқда.
Қайд қилиш жоиз, 2021 йилдан Афғонистонда АҚШ доллари ва Покистон рупияси муомаласини тақиқлаб қўйилган.
The Telegraph нашри маълумотларига кўра, дунёда энг кучсизланган валюталар учлигига Аргентина (песо, -54 фоиз), Нигерия (найра, -44 фоиз) ва Ангола (кванза, -39 фоиз) валютаси киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг