2023 йилнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди
Иллюстратив фото
“Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд “FourFourTwo” талқини бўйича 2023 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Буюк Британия журнали ўтган йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси рўйхатини тузди. Рейтингда Холанд биринчи ўринни банд этди.
Эътиборли жиҳати, Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳатто кучли 100 таликка ҳам киритилмаган.
Рейтингда кучли ўнликдан қўйидаги футболчилар кетма-кетликда жой олди: Жуд Беллингем (“Реал Мадрид”), Харри Кейн (“Бавария”), Килиан Мбаппе (“ПСЖ”), Родри (“Манчестер Сити”), Лионель Месси (“Интер Маями”), Бернарду Сильва (“Манчестер Сити”), Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”), Антуан Гризманн (“Атлетико Мадрид”), Винициус Жуниор (“Реал Мадрид”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг