2023 йилда Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 263 нафар бола ҳалок бўлган
Иллюстратив фото
2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган.
Бу маълумот Ички ишлар вазирлигининг 2023 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида йиғилиши тақдим этган ахборотида келтирилди.
Таъкидланишича, автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли 2023 йилда жами 16 млн.дан ортиқ қоидабузарлик қайд этилган. Шундан 13 млн.дан ортиғи қўпол қоидабузарлик ҳисобланади. 42 мингга яқин ҳолатда транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш аниқланган. 300 мингдан ортиқ пиёдалар қоидабузарлиги қайд этилган.
Оқибатда 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг