2023 йил давомида Ўзбекистонда 363 та қотиллик содир этилган
Иллюстратив фото
2023 йил 12 ойида содир этилган 363 та қотилликнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан.
Бу маълумот Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтган Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида Ички ишлар вазирлигининг 2023 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан эшитилган ахборотида келтирилди.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2023 йилда содир этилган умумий жиноятларнинг 87,7 фоизи фош этилган, қидирувдаги 7 563 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 450 нафар шахс топилган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиб содир этилган 6 455 та жиноят аниқланган.
Бевосита маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилган. Натижада 2023 йил якуни бўйича мамлакатимиздаги 9 442 та маҳалладан 2 972 тасида ёки 31,5 фоизида жиноят содир этилмаган. Жиноятлар кўпайган 2 298 та ёки 24,3 фоиз маҳалла “қизил” тоифага киритилган.
Тазйиқ ва зўравонликка учраган 40 минг нафардан ортиқ хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. Оилалар мустаҳкамлигини сақлаш мақсадида ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида 17 327 та оила ярашган, оилавий муаммолар ва зўравонликка дуч келган 1 450 нафар хотин-қиз Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг