2021 йилгача «права» олганлар учун мажбурий қайта имтиҳон ўтказилмайди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда 2021 йилга қадар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олган ҳайдовчилар мажбурий тартибда қайта имтиҳондан ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва ҳеч қандай ҳуқуқий асосларга эга эмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, идора ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ёлғон хабарларни тарқатиб, фуқароларни чалғитмасликларини сўради.
Эслатилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2022-моддасига кўра, жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни, жумладан интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жаримага сабаб бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг