2020 йилги Бутунжаҳон диабетга қарши кураш куни ҳамшираларга бағишланди

Ҳар йили 14 ноябрь куни Халқаро диабет федерацияси (IDF) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан 1991 йилда ташкил этилган Бутунжаҳон диабет куни бутун дунёда нишонлаб келинади.
Қандли диабет замонавий жамиятнинг тез тиббий ёрдамни талаб қиладиган энг муҳим тиббий ва ижтимоий муаммоларидан биридир. Бугунги кунда дунёда 463 миллиондан ортиқ одам қандли диабет билан оғрияпти, ҳар иккинчи катталарга эса ташхис қўйилмайди. Ўзбекистонда қандли диабет билан касалланганлар сони 257457 кишини ташкил этади, улардан 3263 нафари 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардир.
IDF ҳар йили касалликка қарши курашнинг долзарб кун тартибига ва муаммоларига асосланиб Жаҳон диабет касаллиги кунининг асосий мавзусини белгилайди. 2020 йилги Бутунжаҳон Диабет кунининг мақсади ҳамшираларнинг диабет билан касалланган одамларни қўллаб-қувватлашдаги муҳим ўрни тўғрисида хабардорликни оширишдир.
Бу йил IDF қандли диабет билан касалланган одамларни қўллаб-қувватловчи ҳамшираларни ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратиш ташаббуси билан чиқмоқда. Бемор билан тез-тез мулоқот қиладиган, уларга асосий тиббий ёрдам кўрсатадиган ҳамширалар. Шундай қилиб, беморни дастлабки баҳолаш, парвариш қилиш ва даволаш сифати ҳаётий аҳамиятга эга.
Бугунги кунда, 2020 йилги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, ҳамширалар барча соғлиқни сақлаш мутахассисларининг 59 фоизини ташкил қилади. Дунё бўйлаб 27,9 миллион ҳамшира мавжуд бўлиб, уларнинг дунё миқёсидаги ҳамширалар етишмовчилиги қарийб 6 миллион кишини ташкил этади, уларнинг 89 фоизи паст ва ўрта-паст даромадли мамлакатлардадир. Ҳамширалар ҳар куни энг зўр ишни қилишади. Қандли диабет билан яшайдиган ёки касаллик ривожланиш хавфи остида бўлган одамлар, айниқса, уларнинг ёрдамига муҳтож. Бундан ташқари, дунё миқёсида қандли диабет билан касалланганлар сони кўпайиб бораётганлиги сабабли, касалликнинг оқибатларини бартараф этишда ҳамшираларнинг роли тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
— Маълумки, қандли диабетнинг олдини олиш нафақат тиббий, балки ижтимоий муаммо бўлиб, кенг аҳолидан соғлом турмуш тарзи, овқатланиш, ўртача жисмоний фаоллик ва касалликни ўз вақтида аниқлаш тўғрисида хабардорликни оширишни талаб қилади, — дейди болалар бош эндокринологи Насиба Алимова Усмановна. — Қисқа вақт ичида бундай глобал психологик ва шахсий ўзгаришларни оилани қўллаб-қувватламасдан амалга ошириш мумкин эмас. Парҳезшунослик, гигиена, тиббий ёрдамни ташкил қилиш соҳаларида бугунги фан ютуқлари бизда жуда кўп ишларни амалга оширишга ва қандли диабетнинг олдини олишга имкон беради. Аммо бу билим ҳар қанча мукаммал бўлмасин, у аҳолининг турли қатламлари онгига тушунарли тарзда, ишончни илҳомлантирувчи манбалардан келадиган оддий тавсиялар шаклида киритилмагунча асосий мақсад — касалликларнинг олдини олишга эриша олмаймиз.
— Қандли диабет касаллик эмас, балки ҳаёт тарзидир, — дейди "СофДил" диабет касаллиги билан касалланган болалар ва ўсмирларнинг Тошкент шаҳридаги жамияти раиси Шахрисада Султонова. — Шифокорлар ва ҳамшираларнинг вазифаси қандли диабет билан қандай курашишни ўргатиш, ўқитувчилар ва жамоатчиликнинг вазифаси беморларга психологик ёрдам беришдир. Касаллик ҳақида қанча кўп гапирадиган бўлсак, қандли диабет ташхиси қўйилган беморларга осонроқ бўлади.
Қандли диабет ташхиси қўйилган боласи бўлган оилалар учун психологик ёрдам нафақат ташхис қўйилганидан кейин стрессни енгиб ўтиш, балки ушбу касалликни бошқаришни ўрганиш учун ҳам жуда муҳимдир. Ва бу ўрганиш жараёнида — қонда глюкоза миқдорини қандай кузатишни, инсулин уколини тўғри бажаришни ва нон бирликларини санаб чиқишни ўргатишда ҳамширалар ҳал қилувчи роль ўйнайди, улар беморларнинг аҳволини кузатиб борадилар, даволаш давомида йўл-йўриқ кўрсатадилар ва ёрдам беришади.
— Биз Sanofi компаниямизда қарийб 100 йилдан буён қандли диабетни даволаш учун самарали дори-дармонларни ишлаб чиқараётгани ва бозорга олиб келгани, илмий тадқиқотлар олиб бораётгани ва шифокорлар ва беморлар учун ўқув дастурларини амалга ошираётганидан фахрланамиз, — дейди компаниянинг Марказий Осиё ва Беларусь умумий тиббиёт бўлими раҳбари Виталий Бистрюков. — Бизнинг асосий мақсадимиз — қандли диабет билан оғриган одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, инновацион даволаш усулларидан фойдаланиш. Sanofi беморларга даволанишнинг яхши натижаларига эришиш ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам бериш учун уларнинг турмуш тарзини инобатга олган ҳолда парвариш бўйича комплекс ёндашувни қўллайди. Тегишли ғамхўрлик ва даволанишга риоя қилган ҳолда, диабет касаллиги беморларнинг тўлақонли ҳаёт кечириш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш, мартабага чиқиш ва оилаларни қуриш имкониятини чекламайди.
Биз бу йил IDF томонидан танланган мавзуни қўллаб-қувватлаймиз, чунки ҳамшираларнинг елкасида жуда катта вазифалар рўйхати — турмуш тарзини ўзгартириш учун рағбатланишни яратиш, беморлар ва уларнинг оилаларини диабет касаллигини бошқариш, тиббий кўрсатмаларга риоя қилиш ва уйда тартиб-қоидаларни бажариш бўйича таълим бериш беморлар ва уларнинг қариндошлари учун психологик ёрдам каби масъулиятли вазифалар туради.
Маълумот учун, Sanofi глобал биофармацевтик компания бўлиб, унинг вазифаси турли хил соғлиқ муаммоларига дуч келганларни қўллаб-қувватлашдир.
"Биз ўз вакциналаримиз билан одамларни касалликлардан ҳимоя қилишга интиламиз ва бизнинг дориларимиз кўплаб касалликларнинг ривожланишини энгиллаштиради ва камдан-кам учрайдиган ҳамда тез-тез учрайдиган сурункали касалликларга чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди" дея таъкидлайди компания вакиллари.
Унинг дунё бўйлаб 100 та мамлакатда 100000 дан ортиқ ходимлари ҳар куни илмий янгиликларни соғлиқни сақлашнинг аниқ ечимларига айлантириш учун ишлайди.
Қандли диабет ҳақида
Қандли диабет жиддий сурункали касаллик бўлиб, унинг тарқалиши бутун дунё бўйлаб барқарор ўсишда давом этмоқда. Ҳатто 25 йил олдин ҳам дунёда қандли диабет билан касалланганлар сони 130 миллион кишидан ошмаган; 2019 йилда уларнинг сони 463 миллионга етди ва 2045 йилга келиб дунёда диабет билан касалланганларнинг умумий сони 700 миллионга етиши мумкин.
2-тоифа диабетга чалинган одамларнинг қарийб ярми ўз касалликлари ҳақида ҳеч нарса билишмайди, бу унинг авж олишига ва оғир асоратларга олиб келади. Касалликнинг биринчи аломатлари пайдо бўлишидан ташхисга қадар кўп йиллар ўтиши мумкин. Қандли диабет кўрлик, ампутация ва буйрак этишмовчилигининг асосий сабабидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг