2020 йилда 32 та маданият объекти сотиб юборилган – Озодбек Назарбеков
АОКАда ўтказилган брифингда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маданият объектларини асраш билан боғлиқ муаммолар, ўтган 2020 йилда амалга ошмай қолган муаммолар хусусида гапирди.
Вазирнинг маълум қилишича, 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида 8 тадан, Фарғона вилоятида 13 та, Тошкент шаҳрида 3 та маданият объекти Маданият вазирлиги билан келишилмаган ҳолда маҳаллий ҳокимликлар томонидан балансига ўтказилиб, сотувга қўйиб, сотиб юборилган.
«Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун бошқа идора ва ташкилотлар билан ўртамиздаги муносабатларни аниқ белгилаб беряпти. Бундан кейин шу каби муаммоларда энди вазирликнинг аниқ позицияси шаклланади.
«Ўтган йилда энг муҳим, бироқ амалга ошмай қолган масалалардан яна бири ҳақида тўхталсам. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, ноталар тўплами ва махсус мусиқий адабиётларни чоп этиш ҳамда уларнинг таълим муассасаларига тўлиқ етказилишини таъминлаш режалаштирилган эди.
Вазирлик томонидан ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар лойиҳалари тайёрланди, лекин молиявий манбаси аниқланмагани учун 2020 йилда бу вазифа бажарилмай қолди. Куни кеча Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган муҳокамаларда Бош вазир Молия вазирлигига топшириқ берди, бу йил ушбу муаммоларни ҳам босқичма-босқич ҳал қиламиз», дейди О.Назарбеков.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг