20 баравардан 50 бараваргача жарима ёки 10 суткагача қамоқ: Ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини обрўсизлантириш мақсадида тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланади
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги йиғилишида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган янги 1952-моддаси батафсил муҳокама қилиниб, муҳим ўзгартиришлар киритилди. Ушбу модда орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қоидалар такомиллаштирилди.
Янги модда фуқароларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото ва видео тасвирга тушириш ҳамда ушбу тасвирларни тарқатиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Шу билан бирга, олдинги таҳрирдан фарқли равишда, ижтимоий тармоқларга оддий фото ёки видеотасвирларни жойлаштирганлик учун жавобгарлик белгиланмаган.
Модда фақатгина ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда нотўғри талқин қилиш, ҳаракатлари ва ҳолатни монтаж қилиш орқали нотўғри маълумот тарқатишни тақиқлайди. «Бу ўзгартиришлар ходимларнинг обрўсини сақлашга ва вазифаларини тўғри бажаришларига хизмат қилиши кутиляпти», дейилади хабарда.
Мазкур модданинг жарима санксиялари қайта кўриб чиқилди. Белгиланган жарима миқдори аввалги қатъий 50 баробардан 20 баравардан 50 бараваргача бўлган диапазонда белгиланди. Маъмурий қамоқ муддати эса 15 суткадан 10 суткагача қисқартирилди, судя ҳолатдан келиб чиқиб, ундан ҳам камроқ муддат белгилаши мумкин.
Янги модда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ходимларнинг хизмат вазифалари давомида олинган тасвирларни обрўсизлантирувчи тарзда тарқатиш, шу жумладан интернет орқали кенг оммага тарқатиш учун маъмурий жавобгарликни белгилайди. Бу ўзгаришлар орқали ходимларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, шу билан бирга, фуқароларнинг асосий эркинликлари ҳам чекланмайди.
Сенаторларнинг фикрига кўра, ушбу ўзгартиришлар йўл ҳаракати иштирокчиларининг маданиятини оширишга, қоидаларга риоя қилишни кучайтиришга ва йўл-транспорт ҳодисаларининг камайишига хизмат қилади. Муҳокамалар якунида мазкур қонун сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг