19 ёшли шахматчимиз мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган турнирда иштирок этади
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров «Freestyle Chess Grand Slam Weissenhaus» мусобақаси иштирокчисига айланди. Бу ҳақда «Freestyle Chess club» маълумот берди.
Хабарга кўра, Жавоҳир Синдаров 7-14 февраль кунлари Германиянинг Вайсенхаус шаҳрида ташкил этиладиган шахмат бўйича Катта дубулға мусобақасининг илк босқичида иштирок этади. Синдаров ушбу турнирга ҳиндистонлик Виши Ананднинг ўрнига таклиф этилган.
Маълумки, 19 ёшли шахматчимиз турнирнинг онлайн саралаш босқичида Россиялик Владимир Федосеевга мағлуб бўлиб иккинчи ўринни эгаллаган эди.
«Жавоҳирни енгишим жуда қийин бўлди. У энг иқтидорли шахматчилардан бири. Унда шундай қобилиятлар борки, менда бор деб айта олмайман», — дейди Федосеев.
Турнирда Синдаровдан ташқари Нодирбек Абдусатторов, Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Хикару Накамура каби жами 9 нафар шахмат усталари иштирок этади.
Маълумотларга кўра, турнирнинг мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров шахмат тарихида 13 ёшга тўлгунга қадар гроссмейстер унвонига сазовор бўлган олти нафар шахматчидан биридир. У 2022 йилги Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритди эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг