17 ёшли ўзбек истеъдоди Испания клубига ўтишга яқин турибди
Архив сурат
Тошкентнинг «Локомотив» клубининг 17 ёшли футболчиси Лазизбек Мирзаев Испания Сегундасида етакчилик қилаётган «Леганес» клубида кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда россиялик инсайдер Иван Карпов маълум қилди.
«Европанинг 5 та кучли лигасида ўзбеклар кўпайиб бормоқда. Яқинда «Кальяри» сафида ғалабали дубль қайд этган Шомуродовни (Элдор Шомуродов— таҳр.) ҳамма билади. Ўтган ёзда Ҳусанов (Абдуқодир Ҳусанов, «Ланс», Франция — таҳр. )«Ланс»га борган ва у аллақачон Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ўйнади. Январь ойида Ўринбоев (Муҳаммадали Ўринбоев, «Брентфорд» (Англия) — таҳр. ) ўз мамлакатининг Англиядаги биринчи вакилига айланди. Осиё Кубогида ажойиб ўйин кўрсатган Файзуллаев (Аббосбек Файзуллаев, ЦСКА — таҳр.) ҳақида умуман сукут сақлаймиз.
Йўлда яна бир ажаблантирадиган йигит бор: бу «Локомотив»нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Мирзаев. Ўзбекистон чемпионати инсайдерлари Лазиз Испания клубларидан бирига ўтишга яқин турибди ва у ерда тиббий кўрикдан ўтмоқда. Муваффақиятли бўлса, Роналдунинг мухлиси бўлган йигит йил охирида, вояга етганида янги жамоа билан шартнома имзолайди», дейилади хабарда.
«Леганес» клуби Сегундада 31 ўйиндан сўнг 56 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпионат тугашига 11 та ўйин қолди ва агар жамоа муваффақиятли ўйнашда давом этса, кейинги мавсумда Мирзаев Ла Лигада «Барселона» ва «Реал» каби афсонавий жамоаларга қарши ўйнаши мумкин.
«Биз ўзбек истеъдодлар бозори тараққиётини ҳавас билан кузатамиз ва «махсус ҳарбий амалиёт» якунини интиқлик билан кутамиз. Ва у билан, эҳтимол, халқаро футбол майдонида русларнинг ҳамма нарсасини, шу жумладан, ўйинчиларни изоляция қилиш тугайди. Ҳозирча ўзбеклар учун хурсанд бўлайлик ва Аббосга омад тилаймиз, ишончим комилки, у ЦСКА учун ўз даражасини кўрсатади», деб ёзади Карпов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг