17 март куни неча даража илиқ бўлади?
«Ўзгидромет» 17 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда секундига 13-18 метргача бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда секундига 13-18 метргача бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, ёмғир ва қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг