12 баллик тизим фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар учун амал қилади

12 баллик тизимда фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳисобга олинади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжумани Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Анжуманда таъкидланишича, кўчадаги техник воситалар орқали расмийлаштирилган далолатномалар баллик тизим учун амал қилмайди. Келгусида камера ва радарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар учун ёзиладиган жарималарни ҳам 12 баллик тизимга қўшиб ҳисоблаш режа қилинган.
Бундан ташқари, эндиликда маст ҳолатда машина бошқарган шахсларга 5 йил муддатгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, 2024 йил давомида ҳайдовчилар томонидан қарийб 20 миллионга яқин қоидабузарлик содир этилган.
Аввалроқ ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда жарима баллари ҳисобланиши ва жарималар бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг