«114 қуръон» лойиҳаси: энг яхши диний қўлёзма нусхалари қамраб олинади

13:37 25 Август 2024 Жамият
452 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Самарқандда “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Халқаро конгрессида дунёнинг 300 га яқин олимлари, музей ва кутубхона раҳбарлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш, сақлаш ва оммалаштиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишиб, муҳокамалар ўтказишмоқда. Бугун конгресс доирасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ва Ислом цивилизацияси марказининг «114 қуръон», «Ўзбекистон қуръонлари», «Ўзбекистоннинг нодир қўлёзма дурдоналари»  каби муҳим лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Лойиҳа тақдимоти аввалида конгресс қатнашчиларига “114 Қуръон” номли видеоролик намойиш этилди. Унда турли давлат музейларида сақланаётган Қуръон нусхаларини битта нашр остида бирлаштириб янги факсимель нусхани чоп этилиши маълум қилинди. Янги факсимелб нашрда эса 7 асрдан тортиб 20 асргача дунёнинг турли нуқталарида кўчирилган Қуръон нусхалари қамраб олинаётгани ҳақида маълумот берилди. Нега айнан 114 дея аталгани ҳам очиқланди. Тақдимот модераторларининг берган изоҳига кўра, бунда Қуръони каримдаги сураларнинг 114 тадан ташкил этилганига эътибор қаратилган.

Бу лойиҳанинг нашр этилишида «Mueller & Schindler» нашриёти билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер