100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар берилади. Кимга ва шартлар қандай?

Фото: Иллустратив
Шавкат Мирзиёевнинг «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.
Маълум бўлишича, «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида бир қатор механизмлар амалиётга жорий этилиши кўзда тутилмоқда:
Биринчидан, бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;
Иккинчидан, гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;
Учинчидан, микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.
Маълум бўлишича, дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади.
Бундан ташқари, 2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади. Бунда 5-тоифа учун 12,5 фоиз, 4-тоифа учун 13,5 фоиз, 3-тоифа учун 14,5 фоиз, 2-тоифа учун 17,0 фоиз, 1-тоифа учун 18,0 фоиз этиб белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг