10 ойлик гўдакни онасидан айириш учун инсон қанчалик бешафқат бўлиши керак — Болалар Омбудсмани
Олимларнинг илмий тадқиқот хулосалари она сутида организм учун зарур 100 дан зиёд озуқа моддалари борлигини кўрсатди. Улар нафақат миқдор, балки сифатига кўра ҳам гўдакнинг ёши, соғлиғига тўла мос келади. Яъни бола улғайгани сайин она сути таркибидаги витамин ва минерал моддалар ўсаётган организм эҳтиёжига мослашиб бораверади.
Чақалоқни кўкрак сути билан озиқлантириш унинг ақлий, руҳий ва жисмоний ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Она сути билан парваришланган болаларда ҳаракатчанлик, сезиш қобилияти барвақт шаклланади.
Жорий йилнинг 26 июнь куни Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили А.Юнусованинг қўл телефонига Навоий вилояти, Кармана туманида яшовчи 21 ёшли З.Б. мурожаат қилди.
Мурожаат бўйича Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори шуғулланиб, З.Б. билан боғланди. З.Б.нинг мурожаатига кўра, 2022 йил 17 июнда эри унга туҳмат қилиб ҳайдаб юборганини, 2022 йил 26 августда туғилган, ҳали 10 ойга ҳам тўлмаган эмизикли бўлган фарзанди турмуш ўртоғи томонидан оилавий келишмовчилик сабабли, тортиб олингани ва унга қизини кўрсатишмаётганини маълум қилди.
Ҳолат юзасидан ички ишлар бўлимига, маҳалла раисига, маҳалла нозирига, Халқ қабулхонасига мурожаат қилгани, лекин улар бу масалада ёрдам беролмаслигини маълум қилиб, судга мурожаат қилиши кераклигини, суд жараёни узоқ давом этиши, она эса бу даврда фарзандининг соғлиғи учун қайғурадиган бошқа одам йўқлигини, боласининг соғлиғидан қаттиқ хавотирда эканлигини маълум қилди.
Гўдакни онасидан тортиб олиш, унинг асосий озуқаси бўлган кўкрак сутидан айириш учун инсон қанчалик бешафқат бўлиши керак.
Шу куннинг ўзида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳолат юзасидан З.Б.дан ариза қабул қилиб, аризани ижрога қаратди ва назоратга олди, Навоий вилоятининг Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш котибияти билан ҳамкорликда болани онасига олиб бериш чоралари кўрилди. Бола ҳозир онасининг бағрида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг