10 мингдан 130 минг АҚШ долларгача: Давлат хавфсизлик хизмати ноқонуний ер сотиш ҳолатларини аниқлади
Давлат хавфсизлик хизмати тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Республикамизнинг Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний ер савдоси билан шуғулланган ҳуқуқбузарларни аниқлади. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган шахс ўзганинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖга қарашли, Фарғона шаҳридаги акциядорлик тижорат банкларидан бирида гаровда турган, 12 сотих ер майдонини 130 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 109 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолат Самарқанд вилояти Ургут туманида қайд этилган. Маълум бўлишича, Ургут туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро тумандаги ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг суғориладиган ер майдонидан 50 сотихини 80 минг АҚШ долларига сотишга келишиб олади.
Шундан сўнг, ҳуқуқбузар кадастр идораларидаги танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Яна бир ҳуқуқбузарлик ҳолати Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари билан содир бўлган.
У чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
«Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Президентимиз Рақобатни ривожлантириш концепцияси билан танишганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг