10 минг ўринли вирусология шифохонаси қурилиши якунига етмоқда (Фото+Видео)
Фото: Хасан Пайдо / «Халқ сўзи»
Зангиота туманида 10 минг ўринли 2 та вирусология шифохонаси қурилмоқда. Яқин кунларда ушбу шифо масканларидаги 2 мингта ўрин ишга туширилади. Шу йилнинг 23 март куни қурилиши бошланган Зангиота карантин ҳудудидаги махсус вирусология шифохона комплексининг умумий майдони 130 гектарни ташкил қилади. Унинг 5000 ўринли бинолари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бунёдкорлари томонидан барпо этилмоқда. Карантин ҳудудини яратишда барча санитар гигиеник нормалар ҳисобга олинган.
Қурилиш ишлари уч сменада ташкил қилинган бўлиб, 2000 нафарга яқин қурувчилар фаолият олиб боришмоқда. Уларга ишлаш ва дам олиш учун барча шароитлар яратилган. Ишчиларнинг бирқисми хоналар таъмири билан шуғулланаётган бўлса, яна бир гуруҳи томни ёпишга киришган. 1000 дан зиёд махсус техникалар ҳудудга қурилиш ашёлари, зарур маҳсулотларни узлуксиз ташиб бермоқда. Қўлигул бунёдкорларимиз заҳматидан қад ростлаётган бу маскан қисқа фурсатда фойдаланишга топширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг