10 га яқин давлат Украинага ҳарбийлар юборишга тайёр

12:04 20 Август 2025 Дунё
82 0

Bloombergʼнинг ёзишича, Европанинг 10 га яқин давлати Россия–Украина уруши якунланганидан кейин Украинага ўз ҳарбийларини юборишга тайёр.

Маълумотларга кўра, 19 август куни Европа расмийлари Буюк Британия ва Франция ҳарбийларини Украинага юбориш режаси, жумладан, аскарларнинг сони ва жойлашув масаласини муҳокама қилган.

Буюк Британия ҳукуматининг маълум қилишича, яқин кунларда Европа ҳарбийлари ва АҚШ расмийлари ўзаро учрашиб, хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқиши ва ҳарбий ҳаракатлар тўхташи ҳолатида хавфсизлик кучларини жойлаштиришга тайёргарлик кўриши кутилмоқда.

Қўллаб-қувватлаш чораларининг дастлабки босқичи Украина қуролли кучларини мустаҳкамлашга қаратилган. Бунда украин ҳарбийларини тайёрлаш ва шахсий таркибни тўлдириш кўзда тутилган. Бу жараён асосан Европа ҳарбийларидан ташкил топган кўп миллатли гуруҳ томонидан амалга оширилади. Буюк Британия ва Франция юзлаб ҳарбийларни юбориши, уларнинг фронтдан узоқ ҳудудларда жойлаштирилиши режалаштирилган.

Режанинг бошқа қисми АҚШнинг қўллаб-қувватлашини ҳам ўз ичига олади. Жумладан, разведка маълумотлари билан ўртоқлашиш, чегараларни назорат қилиш, қурол-яроғ етказиб бериш ва эҳтимол, ҳаво ҳимоя воситаларини тақдим этиш кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?