1 ноябрдан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг «техпаспорт»ни алмаштириш талаб этилмайди
Шу йилнинг 1 ноябридан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани алмаштириш талаб этилмайди. Бу ҳақида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрда «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-286-сонли қарори қабул қилинган.
Ушбу қарорга асосан, жорий йилнинг 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб транспорт воситасига газ баллони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг