1-7 декабрь кунлари мамлакатимизда «Паралимпия ҳафталиги» ўтказилади
Жорий йилнинг 1-7 декабрь кунлари мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга қаратилган «Паралимпия ҳафталиги» ўтказилади.
Мазкур ҳафталик доирасида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш тадбирларини ташкил этиш билан бир қаторда, туман ва шаҳарлар миқёсида ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва соғломлаштириш тадбирлари ҳамда спорт мусобақалари ўтказилади.
Алоҳида таълим эҳтиёжалари бўлган мактаб ва мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида 5х5 футбол, пара енгил атлетика, пара стол тенниси, пара бадминтон, голбол, пара пауэрлифтинг, пара шахмат ва шашка спорт турларидан ҳамда қувноқ эстафеталар каби мусобақалар ташкил этилади.
Шунингдек, тренерлар учун турли тренинг-семинарлар, амалий машғулотлар кўргазмаси бўйича «Маҳорат дарслар» намойиш этилади ва иқтидорли ёшларни танлаб олиш, уларни параспорт турларига йўналтириш ва шу орқали спорт билан шуғулланувчилар қамровини янада кенгайтириш тадбирлари амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг