Булоқбошидаги шаҳарчада янги туғруқхона фойдаланишга топширилди

Фото: Халқ сўзи
Булоқбоши туманидаги Андижон шаҳарчаси туман марказидан 15 км. олисда жойлашган. Бу унча узоқ бўлмаган масофа бўлиши мумкин, бироқ, тўлғоқ чоғидаги аёл учун қанчалар йироқ эканлигини тушунса бўлади. Шу боис шаҳарчанинг ўзида туғруқ бўлимининг ташкил этилиши аҳолига бир қанча қулайликларни яратди.
– Масканда туғиш ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, профилактик тадбирларни ташкил этиш, саломатлигини назорат қилиш ва чақалоқни дунёга келтириш учун барча шароитлар яратилган, - дейди меҳнат фахрийси Санобархон Ортиқова. – 15 ўринга мўлжалланган туғруқхона замонавий тиббий воситалар билан жиҳозланган. Бу ҳам бўлса инсон қадрига бўлган эътибор ифодаси, деб биламан.
Бинони фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этиб, шаҳарча аҳолисига қулайлик яратиш, хусусан, иш билан таъминлаш мақсадида янги саноат ҳудуди ташкил этилаётганлигини, бунинг натижасида минглаб булоқбошиликлар доимий даромад манбаига эга бўлишлари ни маълум қилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Энг яхши мақолалар муаллифлари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг