Хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларга 540 минг сўмгача компенсация тўланади

Illyustrativ foto
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 31 декабрга қадар labor-migration дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун – БҲМнинг икки бараваригача (540 минг сўмгача) миқдорда компенсация тўлаш белгиланган.
Бунда:
– компенсация олиш учун меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро labor-migration дастурий мажмуаси орқали масофавий тарзда ёки бевосита Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиаллари ва Бандликка кўмаклашиш марказларига ариза билан мурожаат қилади;
– фуқарога компенсация тўлаш асосли деб топилганда, йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун компенсация суммаси фуқаро томонидан аризада кўрсатилган йўл чиптасини сотадиган касса ёки транспорт ташкилотининг ҳисоб рақамига тўлаб берилади.
Таъкидлаш жоизки, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини маҳаллий ташувчилардан харид қилиш тавсия қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг