Бухорода ота ўз фарзандига буйрагини берди

Фото: Халқ сўзи
Ота-она борки, бир умр «Фарзандим» деб яшайди. Мабодо жигарбанди саломатлигини йўқотса, улар бор ҳаловатидан айрилади. Бухоро шаҳрида яшовчи 62 ёшли Халил Сафаров ҳам ўғли Саломатнинг соғлигини ўйлаб изтироб чекар, шу билан бирга унинг тузалиб кетишидан умидвор эди.
Тақдирни қарангки, ота фарзандининг халоскорига айланди. Анча йиллардан буён буйрак етишмовчилиги хасталиги билан даволаниб келаётган ўғлига ўз буйрагини беришга қарор қилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида етакчи мутахассислар томонидан ўтказилган ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечди. Эътиборлиси, бу мазкур филиалда буйрак трансплантацияси билан боғлиқ илк амалиёт бўлди.
Филиал шифокорларининг таъкидлашларича, ота-ўғилнинг аҳволи дуруст. Улар соғлиги тиббий стандартларга мувофиқ назорат қилиб борилмоқда. Филиалда яқин ойлар давомида ўндан зиёд худди шундай жарроҳлик амалиётларини ўтказиш кўзда тутилган.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг