Сурхондарёда «Damas» йўлдан ўтаётган маст эркакни босиб кетди
Сурхондарёда 17 ноябрь куни «Damas» йўлдан ўтаётган маст эркакни босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар ахборот хизмати хабар берди.
Сурхондарё вилояти Ангор туманида шу куни соат 19:10 ларда Наврўз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-23Z автомобиль йўлида шу туманнинг Гулистон маҳалласида яшовчи 29 ёшли эркак «Damas» автомобилида Ангор–Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. Сўнгра йўлнинг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган фуқарони машинасида туртиб юборган. Жабрланган фуқаро 1982 йилда туғилган, Термиз тумани Учқизил маҳалласида яшаган. Оқибатда фуқаро оғир тан жароҳатларини олиб, туман касалхонасида вафот этган.
Маҳалла вакиллари билан олиб борилган профилактик суҳбат давомида ЙПХ ходими «Damas» автомобили пиёданинг маст ҳолатда йўлда ётгани, уни пайқамай, устидан ўтиб кетганини маълум қилган. Шунингдек, фуқаролардан йўлларда маст фуқароларни кўрганда 102 хизматига хабар беришини сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг