Қашқадарёда ўз хотинини ўлдириб, қудуққа ташлаган эркак ушланди
Икки йил муқаддам Косон туманида яшовчи Т.Қ. маст ҳолатда таёқ билан хотини Х.Г.ни уриб, қўл ва оёқларини синдириб, қасддан ўлдирган. Жасадни қудуққа ташлаб, тупроқ билан қудуқни тўлдириб кўмиб юборганлиги аниқланган. Кунора бу оилада бўлиб турган жанжалдан маҳалла фаоллари, қариндош-уруғлар хабардор бўла туриб вақтида олдини олмаган. Боз устига муқаддам ҳам қотиллик жиноятини содир этгани учун жазо муддатини ўтаб чиққан бу шахс қўшхотин билан яшагани, доимий спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйда жанжал кўтариш билан банд бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Қ.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- ЎФА 5 йўналишда йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг