Самарқанд вилоятида электромобилларни зарядловчи илк қурилма иш бошлади
Ўзбекистонда йилдан-йилга электромобиллар сони кўпайиб, аҳолининг бу турдаги машиналарга қизиқиши ортиб боряпти. Бу эса ўз-ўзидан бундай транспорт воситаларини қувватловчи бекатларни ташкил этишни тақозо этади.
Мамлакатимизда уларни қувватлантириш учун биринчи электр зарядловчи қурилмалар Фарғонада, кейин Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пайдо бўлган эди. Ҳозирга келиб эса юртимизнинг турли бурчакларида 23 та зарядловчи қурилмалар фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсатгич бундан бир йил олдин атиги 3 та эди. Яқинда эса Самарқанд вилоятида ҳам ана шундай бекат ўз ишини бошлади.
Мазкур бекат М-39 автомобиль йўлининг Булунғур туманидан ўтувчи қисмида жойлашган. Бу эса Республикамизнинг исталган ҳудудига кетаётган электромобиль ҳайдовчилари учун катта қулай яратади. Ушбу ускуна 2 соат давомида автомобилларни энергия билан қувватлайди ва бу автомобилни 500 километр йўл босишига тўлиқ етади. Иш бошлаганига кўп вақт бўлмасада, мазкур бекатдан фойдаланувчилар сони анчагинани ташкил қилмоқда.
Агарда мазкур бекатни катта йўл ёқасида жойлашганини ҳамда вилоятга ички туризм сифатида ташриф буюрувчилар сони кўплигини ҳисобга олсак, ушбу қурилмага эҳтиёж нечоғли катта эканини билиш қийин эмас. Албатта, бу юртимизда ҳар бир тармоқни тобора ривожланиб бораётганидан, тараққиёт эса замон билан ҳамнафас эканидан далолатдир.
Абдулазиз Йўлдошев
"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг