Афсонавий Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида яна бир ёрқин ғалабага эришди

Айни кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Токио-2020 лицензиати кутилганидек, таяниб сакраш йўналишида иштирок этди. Унинг ижросида амалга оширилган машқлар ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳога лойиқ кўрилди ва афсонавий спортчимиз олтин медалга сазовор бўлди. Таъкидлаш жоиз, бу мусобақа спортчимиз учун бўлажак Олимпиада олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берди. Унда қўлга киритилган олтин медаль эса Чусовитинанинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиши, шубҳасиз.
Жаҳон кубоги, Доха.
Таяниб сакраш, аёллар:
1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14.066
2. Девилар Колин (Франция) – 13.966
3. Таман Ненси (Миср) – 13.366
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг