Кун фотоси: Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил Бухоро вилоятига ташрифи чоғида вилоятда темир дафтарга кирган шахсларни иш ўринлари билан таъминлаш, уларни маиший хизматлар кўрсатиш соҳаларига жалб қилиш мақсадида бўшаган юк контейнерларидан самарали фойдаланиб, замонавий кўринишда жиҳозлаган ҳолда, аҳоли пунктларида ўрнатиш чораларини кўриш топшириғи берилганди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур кўрсатма асосида вилоят ҳокимлиги, божхона бошқармаси ҳамда «Ремонт механика» заводи билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи тузилиб, ҳозирги кунга қадар республикамизнинг турли ҳудудларидан 1000 донага яқин контейнерлар йиғилмоқда. Улар замонавий кўринишда таъмирланиб ва жиҳозланиб, имтиёзли кредит асосида вилоятдаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бухоро вилояти ҳокими ҳам контейнерга кўчиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Бухоро ҳокимидан олдинроқ Наманган вилояти ҳокимининг контейнер уйи тайёр бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг