Республикада 2021 йил ҳосили учун 23 минг тоннадан зиёд полиз экинлари уруғлари етишмайди
Бу ҳақда "Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати маълум қилди.
"Таҳлил натижаларига кўра, республиканинг барча ҳудудларида 2021 йилда асосий майдонларга 130 минг гектар сабзавот экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонларга экиш учун 9 минг 573 тонна уруғлик талаб этилади. Бугунги кунда ушбу уруғликларнинг 9 минг 487 тоннаси мавжуд бўлиб, 86 тонна уруғликлар етишмаслиги маълум бўлди.
Шунингдек, 65,2 минг гектар майдонга полиз экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонларга экиш учун талаб этиладиган 303 тонна уруғликларнинг 48 тоннаси ҳамда 47,8 минг гектар картошка экиладиган майдонларга талаб этиладиган 144,7 минг тонна уруғликларнинг 23,4 минг тоннаси етишмаслиги аниқланди.
Бундан ташқари, жорий йилда боғ-ток қатор ораларига 54,1 минг гектар сабзавот экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонларга экиш учун 5 минг 22 тонна уруғлик талаб этилади. Бугунги кунда ушбу уруғликларнинг 5 минг 10 тоннаси мавжуд бўлиб, қолган 12 тонна уруғликлар етишмаслиги маълум бўлди.
Шунингдек, 6 минг гектар майдонга полиз экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу майдонларга экиш учун талаб этиладиган 31,1 тонна уруғликларнинг 22,4 тоннаси ҳамда 3,3 минг гектар картошка экиладиган майдонларга талаб этиладиган 9,6 минг тонна уруғликларнинг 1,6 минг тоннаси етишмаслиги аниқланди.
"Ўзагроинспекция" томонидан ушбу етишмайдиган уруғликларни, экиш мавсуми бошлангунга қадар фермер хўжаликларига етказиб бериш чораларини кўриш юзасидан маҳаллий ҳокимликларга тегишли тартибда огоҳлантиришлар берилди" дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг