Хориждан келтирилаётган наслли моллар давлат реестрига киритилади

Бу ҳақда бугун АОКАда «Ўзагроинспекция» ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:
— Жорий йилда 91 минг гектар янги ўзлаштириладиган ер майдонининг қишлоқ хўжалиги ер тоифасига киритилиши, шунингдек, фойдаланишдан чиқиб кетган ер ости сувлари захираси мавжуд бўлган 56 минг гектар ер майдони ўзлаштирилиши, прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги субъектларига тақсимланиши бўйича қаттиқ назорат амалга оширилади.
Мавжуд 330 мингдан зиёд қишлоқ хўжалик техникасининг (мулк шаклидан қатъий назар) тўлиқ электрон рўйхати шакллантирилади ҳамда техникаларнинг ҳаракати ва ягона электрон базаси, жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда импортёр корхоналар томонидан етказиб бериладиган техникалар ҳисоби юритилади.
«Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида «Ўзагроинспекция»нинг uzagroin.uz — ягона ахборот тизими жорий этилади. 2021 йил якунига қадар Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматларининг улуши 50 фоизга оширилади.
Инспекциянинг Марказий ва ҳудудлардаги 13 та лабораториясини халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган 60 дан ортиқ замонавий синов қурилмалари ва ўлчов воситалари билан жиҳозлаш орқали «ISTA» халқаро стандартлаш ташкилотига аккредитация қилинади.
Республикада қорамоллар зотини яхшилаш мақсадида хорижий давлатлардан келтирилаётган (йилига 35 минг бошдан ортиқ) наслли молларни ўрнатилган тартибда давлат реестрига киритилиши таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг