Коронавирус сурункали хасталик бўлиб қолиши мумкин — олимлар

22:40 08 Январь 2021 Дунё
1466 0

Коронавирусда сурункали касаллик аломатлари борлигини аниқланди.

Бу Нидерландия ва Бельгия олимлари ҳамкорликда ўтказилган тадқиқотда маълум бўлди.

Олиб борилган кузатишларда “Cоvid-19” билан енгил оғриган кўплаб беморларда хасталикдан тузалгандан бир неча ой ўтгач асоратлар ривожланган.

Маълум қилинишича, изланиш давомида, коронавирусни енгган 1837 иштирокчиларнинг 98 фоизи хасталикдан тузалгандан бир неча ой ўтгач, заифлик, чарчоқ, мушакларда оғриқ пайдо бўлганлигидан шикоят қилишган.

Шунингдек, иштирокчиларнинг 88 фоизга яқини уйқу билан боғлиқ, 87 фоизи турли оғриқлар, яна 88 фоизи эса меҳнат фаоллиги пасайганлигини маълум қилишган.

86 фоиз қатнашчилар эса хасталикка чалинмасларидан олдин соғлиқларида умуман муаммолар бўлмаганлигини таъкидлашган.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ушбу маълумотлар “Cоvid-19«ни енгил ўтказган беморларнинг реабилитацияси етарли эмаслигини кўрсатади.

Зеро, коронавирусни бошдан ўтказганлар олти ой давомида реабилитациядан ўтишлари керак. Аммо айни пайтдаги соғлиқни сақлаш тизимидаги босим туфайли буни амалга ошириш мураккаб бўлмоқда.

Шу сабабли олимлар коронавирусдан омон қолган ва тўлиқ тузалмаган, яъни унинг таъсирини 12 ҳафтадан кўпроқ вақт давомида бошдан кечирган одамлар сурункали касалларга айланишлари мумкин деб тахмин қилишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер