Раймонд Браун: инвесторлар Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш ёки ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун барча зарур шароит муҳайё

Сўнгги йилларда хорижий инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши сезиларли даражада ошди, ушбу йўналишдаги ижобий ўсиш объектив ҳақиқатга айланди. Жумладан, Иқтисодиётнинг турли соҳаларига инвестициялар киритишга ихтисослашган Британиянинг «Nationwide Technologies» компанияси мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилишда бой тажрибага эга.
Компания раҳбари Раймонд БРАУН «Дунё» ААнинг Лондондаги мухбири билан суҳбатда ўзбекистонлик шериклар билан сармоявий ҳамкорлик тажрибаси ҳақида айтиб берди.
— Компаниямиз Ўзбекистон билан 1990 йилдан буён сармоявий ҳамкорлик қилиб келади. Ўша кезлар Ўзбекистонга инвестиция киритиш биз жасоратли қарор эди. Чунки илгари совет иттифоқи таркибида бўлган мамлакатнинг сармоявий имкониятлари тўғрисида жуда кам маълумотга эга эдик. Ўзбекистон Давлат мустақиллиги эълон қилинган куни компаниямиз директоримиз Тошкентда эди. Ўтган йиллар давомида цемент, мармар, фосфат ва пахта ёғи ишлаб чиқариш каби турли қўшма корхоналарга сармоя киритдик.
1994 йилдан ҳозирги кунга қадар миллион тонна цемент ва фосфат унини ишлаб чиқардик ва экспорт қилдик. Ўзбекистон маҳсулотларини ташқи бозорга етказиб бериш учун махсус бўлим ва транспорт тармоғини яратдик.
Биз фосфат ишлаб чиқаришни кенгайтирдик. Жумладан, ўтган йили Зарафшондаги Аяқудуқ карьерига сармоя киритиш учун лицензия олдик.
Бу бизнинг ишлаб чиқариш имкониятимизни икки баравар оширди. Ўзбекистон иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар биз учун ҳам муҳим. Сўнгги 3 йилда мамлакатда улкан ривожланиш ва бозорларнинг очилиши кузатилди. Хусусан, ўзбек сўми тўлиқ конвертация қилинадиган валютага айланди, кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ишончимиз комилки, сармоядорлар ўзлари учун истиқболли соҳаларда бизнес ёки ишлаб чиқариш корхоналарини очиш учун Ўзбекистонда барча зарур шароитни топишлари мумкин.
Шахсан биз учун Ўзбекистонда сармоядорлар учун яратилган қуйидаги тўрт шарт муҳимдир. Биринчидан, бу мен биладиган барча мамлакатларга қараганда хавфсизроқ ва мустаҳкамроқ хавфсизликдир. Иккинчидан, ресурслар мавжудлиги. Биз учун бу электр ва газдир, бу ерда фабрикаларимиз ҳеч қачон танқисликка дуч келмайди. Учинчидан, транспорт коммуникациялари. Хусусан, миллионлаб тонна маҳсулотни ташишга қодир темир йўл тармоғи мен учун дунёдаги энг самарали тармоқ ҳисобланади. Ўтган йиллар давомида биз бирор тонна маҳсулотимизни йўқотмадик ва ҳеч қачон маҳсулотларимизни суғурталаш ҳақида ўйламадик. Тўртинчидан, бу малакали ишчи кучи.
Таъкидлашни истардимки, ўтган йиллардаги ҳамкорликдаги фаолиятимиз давомида минг ўзбекистонликлар лойиҳаларимизга қўшилишди.
Уларнинг бошқарув ва тижорат бўйича орттирган тажрибаси муҳимдир. Биз кўп йиллар давомида компаниямизда ишлаган ходимларимизнинг бугун Ўзбекистонда давлат идораларида юқори лавозимларда меҳнат қилишаётганидан фахрланамиз.
Қўшма корхоналаримиз доим барқарор ривожланишда ва ҳеч қачон банк кредитларини олмаган. Даромадимизнинг катта қисми Ўзбекистон иқтисодиётига қайта йўналтирамиз. Бу йўсинда сармоя киритиш бундан кейин ҳам давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг