Буюк Британия шифокорлар коронавирусга чалинган аёлни 130 кундан бери даволашмоқда

23:35 20 Июль 2020 Дунё
925 0

Фото: Facebook

Буюк Британиялик Фотима Бридл коронавирусни рекорд даражадаги 130 кунда мағлубиятга учратди.

Бу ҳақда evo-rus.com ахборот ва янгиликлар портали хабар берди. Фотима коронавирусни Марокашда юқтириб олган симптомлар уйига қайтгачгина пайдо бўлган. Тест-снов натижалари эса организмда “Cоvid-19” мавжудлигини кўрсатган.

Бемор барча 130 кунни шифохонада, шундан 105 кунини ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратида ўтказган. 40 кун комада ётган аёлда коронавирус туфайли пневмония ва сепсис юзага келган.

Манбага кўра, ҳозир Фотиманинг фақат битта ўпкаси нормал ишламоқда, мушаклари заиф бўлгани боис мустақил равишда ҳаракатланиш у учун қийинчилик туғдирмоқда.

Аммо шифокорлар, Фотиманинг яқин орада тўлиқ тузалишига умид қилишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер