Тошкентда 52 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

23:10 20 Июль 2020 Жамият
357 0

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаганА.Х. Россияда чап ўпка юқори бўлаги ўсмасини даволаш ва химиотерапия муолажаларидан сўнг 5 июнь куни Ўзбекистонга қайтган. Беморда ҳолсизлик, кўкрак қафасида оғриқлар кузатилган ва 15 июнь куни Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси стационарига ётқизилган.

Унда 27 июнь куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас  етишмовчилигининг 2-даражаси каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор ўпка  саратони,  гипертония ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер