Тошкентга “Volkswagen Caddy” базасида тез ёрдам автомобиллари етказиб берилади

15:28 20 Июль 2020 Жамият
2562 0

Аҳолига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш ўта зарур бўлиб турган даврда тиббиёт муассасаларида махсус жиҳозлар билан жиҳозланган замонавий тез ёрдам автомобиллари мавжуд бўлиши муҳимдир.

Аҳолининг тиббий ёрдамга ўсган эҳтиёжини қондириш мақсадларида «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналари томонидан “Volkswagen Caddy”, “ISUZU D-Max” ва “Chevrolet Damas” автомобиллари базасида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомобиллари тақдим этилди. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар берди.

«Жиззах автомобиль заводи» Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларига “Volkswagen Caddy” базасида тез ёрдам автомобилларини етказиб беришни бошлайди.

Машиналар мураккаб пайтда — бутун мамлакат юқори тайёргарлик ҳолатида бўлган пандемия даврида аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Аҳолига ўз вақтида ёрдам кўрсатишга ўзининг тезкор улушини қўшиш учун “Volkswagen Caddy” базасидаги автомобиллар кейинги ҳафтаданоқ «фронт»га чиқадилар.

Автомобилни жиҳозлаш билан Турин политехника университети битирувчиларидан иборат “Turin Invest Engineering” маҳаллий компанияси шуғулланмоқда. Компания муҳандислик ишланмалари (лойиҳалаштиришдан то фойдаланишга топширишгача)га ихтисослашади. Компания тасарруфида мехатроника, метрология лабораториялари ва мамлакатда ўхшаши бўлмаган юксак технологик жиҳозлар мавжуд.

Бундан ташқари, Самарқанд автомобиль заводидан ҳам Isuzu D-Max пикапи базасидаги амбуланслар партияси йўлга чиқди: 27 та тез ёрдам машинаси шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилди.

Isuzu D-Max пикапи базасидаги тез тиббий ёрдам автомобилининг янги модели Самарқанд заводида 2020 йил май ойидан бошлаб чиқарилмоқда. Автомобиль юқори ўтувчанликка эга, манёврларга мос ва ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, амбуланс, айнан қайси тиббий йўналишда ишлатилишига қараб, талаб ва мақсадларга кўра қўшимча жиҳозланиши мумкин.

Тез ёрдам хизмати махсус санитар атвопаркини кенгайтириш ва пандемия даврида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадларида UzAuto Motors мамлакат минтақаларига Chevrolet Damas автомобили базасида тайёрланган тез ёрдам автомобиллари партиясини жўнатди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ жиҳозланган 250 дона тез ёрдам автомобили пойтахт ва минтақалар ҳокимликлари буюртмасига кўра етказиб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер