Андижон вилоятининг кўнгилли тадбиркорлари ва стартапчиларини қўллаб-қувватловчи “Unicorns” лойиҳаси ишга тушмоқда
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда янги бизнес ва стартапларни қўллаб-қувватловчи “Unicorns” номли лойиҳани ишга туширмоқда. Лойиҳа Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил май ойида Андижон вилоятига ташрифи давомида киритилган таклиф асосида ташкил этилмоқда. Мазкур лойиҳа орқали истиқболли ёш стартапчиларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистондаги тадбиркорлик ва стартапларни ривожлантириш, ҳамда юртимиздаги илк яккашоҳ-стартапларни, яъни 5 йил ичида 1 млрд. доллар ёки ундан зиёд фойда келтира оладиган стартапларни яратишдир.
Унинг дастлабки босқичини амалга ошириш учун 2 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган. Лойиҳага жорий йилнинг 10 июнь куни старт берилади. Асосий ишчи ҳудуд сифатида эса Андижон вилояти танланган. “Unicorns” лойиҳасида 35 ёшгача бўлган Андижон вилоятининг барча кўнгилли тадбиркорлари ва стартапчилари қатнашишлари мумкин.
"Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олиш учун, ташкилотчилар билан қуйидаги электрон почта манзили ёки +998909783692 телефон рақами орқали боғланишингизни сўраймиз:
Лойиҳанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
https://instagram.com/unicorns_uz
https://facebook.com/unicorns_uz
Лойиҳада иштирокчи сифатида https://unicorns.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин" дейилади жамғарма маълумотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг