Пойтахтда метро фаолияти тикланди

23:21 09 Май 2020 Дунё
1916 0

Фото: report.az

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бугун, 9 майдан метро фаолиятини қайта бошлади.

Қайд этилишича, олдинроқ ҳукумат томонидан метрополитен ходимларининг тўлиқ таркибда ишга чиқиши кераклиги тўғрисида кўрсатма берилган.

Фуқароларнинг метрога кириши СМС орқали олинган рухсатномалар билан амалга оширилади. Йўловчилар ниқобда бўлиши шарт.

Озарбайжон пойтахтида метро фаолияти коронавирус пандемияси сабаб 31-март куни тўхтатилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Озарбайжонда 2279 киши коронавирус билан касалланган, 28 нафар бемор вафот этган, 1576 киши касалликдан соғайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер