Тошкент вилоятида фермер хўжалиги ерини 54 минг долларга сотишга уринганлар ушланди

18:05 04 Ноябрь 2025 Жамият
300 0

Фото: Прокуратура департаменти 

Тошкент вилоятида фермер хўжалигининг 6 сотих ер майдонини 54 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментининг Қибрай тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва М.Т. фуқаро Ф.Ш. нинг ишончига кириб, тумандаги «И.О.» фермер хўжалигининг суғориладиган ер майдонининг гўёки тоифасини ўзгартириб, 6 сотихини 54 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 25 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?