Ўзбекистон Президенти АҚШ сенаторини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда АҚШ Сенатидаги Марказий Осиё бўйича кокуснинг ҳамраиси, сенатор Стив Дэйнсни қабул қилди.
Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари парламентлараро алоқаларга, хусусан, Сенатдаги Марказий Осиё бўйича кокус фаолиятига юқори баҳо берди.
Икки томонлама ҳамкорликда мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсмоқда, АҚШнинг етакчи компаниялари билан муваффақиятли кооперация лойиҳаларининг сони кўпаймоқда.
Кейинги ойларда рекорд қийматдаги келишув ва шартномалар имзоланди. Бу галги ташриф давомида янги иқтисодий ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. АҚШ Конгресси мазкур келишувларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаши муҳим экани таъкидланди.
Сенатор Стив Дэйнс вакиллик қилаётган Монтана штати билан фаол ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди. Штат ишбилармонларининг делегациясини Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, томонларни қизиқтирган долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг