Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади
Президент қарори (328-сон, 03.11.2025 й.) билан «Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–61 сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Таълим назорати Телеграм-канали хабар берди.
Унда айтилишича, қарорга киритилган қўшимчаларга кўра, олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредитлар ажратиш белгиланди.
Бунда имтиёзли кредит тадбиркорларга ҳар бир миллиард сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида 1 нафар битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан ажратилади.
Кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади.
Тадбиркор унинг имтиёзли кредит олишига сабаб бўлган битирувчи ўртасида 2 йил давомида меҳнат шартномаси бекор бўлган тақдирда, кредит фоизи меҳнат шартномаси бекор бўлган санадан тижорат ставкасига ўзгартирилади.
Бироқ, бундан ушбу ходим ўрнига 1 ой муддатда бошқа битирувчи ишга қабул қилинган ҳоллар мустасно.
Шунингдек, битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилади. Танлов ғолибларига камида 2 нафар битирувчини ишга олиш мажбурияти билан 1 миллиард сўмгача грант ажратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг