Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этади

21:17 03 Ноябрь 2025 Сиёсат
324 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 3 ноябрь куни қабул қилинган ПФ-203-сон Фармонида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ фуқароларига 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади.

Фармонда янги чоранинг мақсади икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни, шунингдек, туризмни янада ривожлантириш учун шароит яратиш экани қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?