ChatGPT’га ҳуқуқий ва тиббий масалаларда маслаҳат бериш тақиқланди

10:34 03 Ноябрь 2025 Дунё
308 0

«OpenAI» ўз хизматларидан фойдаланиш сиёсатини янгилади. Эндиликда ChatGPT фойдаланувчиларга ҳуқуқий ёки тиббий йўналишда маслаҳат бера олмайди. Мазкур чеклов компаниянинг расмий сайтида эълон қилинган.

Тақиқ фақат шу икки йўналиш билан чекланмайди. Энди ChatGPT қуйидаги соҳаларда ҳам маслаҳат бера олмайди:

— таълим,

— уй-жой масалалари,

— бандлик ва ишга жойлашув,

— молия ва кредитлаш,

— суғурта,

— «муҳим давлат хизматлари» билан боғлиқ масалалар.

Шунингдек, чатбот миграция ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича ҳам маслаҳат бера олмайди.

«Биз фойдаланувчилардан хизматларимиздан тўғри фойдаланишни талаб қиламиз. Қоидаларни бузиш ёки хавфсизлик чораларига риоя қилмаслик тизимлардан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилинишига ёки бошқа чораларга олиб келиши мумкин», — дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, «OpenAI» хизматларидан таҳдид қилиш, қўрқитиш, таъқиб ўтказиш, туҳмат қилиш, ўз жонига қасд қилиш ёки овқатланиш бузилиши билан боғлиқ тарғибот, жинсий зўравонлик, терроризм, қурол яратиш ёки харид қилиш, шунингдек, пул тикиш каби мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?