Яккасаройдаги «дарахткушлик» оқибатида қанча зарар кўрилгани очиқланди
Фото: Экология вазирлиги
Аввалроқ Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 150 тупга яқин дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани ҳақида хабар берилган эди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси масъуллари томонидан ўрганиш ўтказилган. Унда пойтахтнинг Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб автомобиль йўли ёқасида жойлашган жами 174 туп дарахт ва бута кесилгани аниқланган.
Шундан сўнг, Экология инспектори томонидан ҳолат юзасидан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, жами 1 миллиард 460 миллион 952 минг сўм зарар ҳисобланган.
Вазирлик муносабатида келтирилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти ушбу вазиятни шахсан ўз назоратига олган. Атроф-муҳитга зарар етказган айбдор мутасадди шахсларга нисбатан қонунчилик нормаларига мувофиқ қатъий чора кўрилади.
Шунингдек, хабарда ҳокимлик келгусида шаҳар ҳудудида бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун вазирлик билан ҳамкорликда иш олиб бориши ҳам таъкидланган.
Маълумотга кўра, инспекторлар томонидан тўпланган барча ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилишини таъминлаш учун прокуратура органларига юборилган. Эндиликда пойтахт ҳокимлиги томонидан кесилган дарахтларнинг ўрнига 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг